Андижон вилояти: Муносабат – Ижтимоий тармоқлар орқали «Тулки сотаман» мавзусидаги ҳабар-муражаат юзасидан
06.
05. 2020
17:47
6582
Эконадзор

2020 йил 1 май куни ижтимоий тармоқлар орқали «Тулки сотаман» мавзусида ҳабар-муражаат жойлаштирилди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича республика инспекцияси ҳамда Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан мазкур масала жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш кунида тулки болаларини Андижон вилояти Асака шаҳар «Гулшан» МФЙ, Адиробод кўчаси 19-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.С. томонидан жорий йил апрель ойида Асака туманидаги адирлик ҳудудидан ушлаб, болаларини пуллаш мақсадида «@IT_OLDI_SOTTISI» телеграм каналига эълон бериб, сотмоқчи бўлганлиги аниқланди. Шунингдек, тулки болалари тўғрисидаги фотолавҳада 2 дона кўрсатилганлиги, жойига бориб ўрганилганда эса, тулки болаларидан бир донаси қочиб кетганлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда фуқаро А.С. дан сўралганда, тулки боласи қочиб кетганлиги юзасидан ёзма тушунтириш хатини берди.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 92-моддаси билан маъмурий иш кўзғатилиб, белгиланган тартибда чора кўрилди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар