2020 йилнинг май ойи «Браконьерликка қарши кураш ойи» деб эълон қилинди
07.
05. 2020
08:30
6695
Эконадзор

Давлат экология қўмитаси ташаббуси билан Давлат экология қўмитаси тизимида 2020 йилнинг жорий – май ойи «Браконьерликка қарши кураш ойи» деб эълон қилинди.

Айни вақтда кўриб турибмизки, жуда кўплаб муаммолар, браконьерликнинг орқасидан келиб чиқмоқда, хаттоки, коронавирус эпидемиясининг келиб чиқиши ёввойи ҳайвонларни тартибсиз овлаш ва уларни истеъмол қилиш билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.

«Браконьерликка қарши кураш ойи» давомида қўмита тизимидаги инспекторлар республиканинг барча ҳудудлари бўйлаб, ноқонуний ов ва балиқ овлаш билан шуғулланадиган қонунбузарларга ва ўсимлик дунёсидан ноқонуний фойдаланадиган, дарахт ва буталарнинг рухсатсиз кесадиган ҳуқуқбузарларга қарши кескин кураш олиб борадилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар