Жиззах вилоятида «Браконьерликка қарши кураш ойлиги» уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
18.
05. 2020
12:43
6687
Эконадзор

Жиззах вилоятида «Браконьерликка қарши кураш ойлиги» уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Прокуратура, ИИБ, Миллий Гвардия, Айдар-Арнасой кўллар тизими сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган тезкор гуруҳи, экологик назорат инспекцияси ва Биохилмахиллик бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 16 май куни «Қили» канали, Айдар-Арнасой кўллар тизими «Тузкон» бўлимига ....

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Прокуратура, ИИБ, Миллий Гвардия, Айдар-Арнасой кўллар тизими сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослаштирилган тезкор гуруҳи, экологик назорат инспекцияси ва Биохилмахиллик бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 16 май куни «Қили» канали, Айдар-Арнасой кўллар тизими «Тузкон» бўлимига қуйилиш қисмида ўтказилган «Тўр» номли қўшма рейд-тадбири давомида Арнасой тумани «Чинобод» МФЙда яшовчи Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган Б.Т. исмли фуқаро бошқарувида бўлган «Дасам» русумли автомашина шубҳа остида тўхтатилади. Мазкур транспорт воситасида ҳайдовчидан ташқари яна икки киши борлиги аниқланади.

Шунингдек, автомашина салони кўзган кечирилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 6 дона, шундан 1 дона амур, 2 дона сазан, 3 дона толсталоб балиғи, 1 дона электр қармоқ, 4 дона аккумлятор, 2 дона резина қайиқ, 4 дона қайиқ эшкаги, 2 саватча, 2 дона резина қайиқ насоси борлиги аниқланади.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли тартиб расмийлаштирилиб,ҳозирда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига жўнатилмоқда.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар