Ҳисор давлат қўриқхонаси: Улуғ лола – Tupila oritdiodis
19.
05. 2020
17:10
6614
Янгиликлар

Улуғ лола Ўзбекистон қизил китобига киритилган ноёб ўсимлик ҳисобланади. Улуғ лола Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудининг Ғилон, Мираки, Танҳоздарё ва Қизилсув сойларида учрайди.

Бу ўсимликнинг бўйи 12-20 см, кўп йиллик пиёзли ўт. Пиёзининг айланаси 2,5 – 3 см атрофида бўлади. Пиёзининг устки қисми қорақўнғир юпқа қобиқ билан қопланган. Ушбу ўсимлик Танҳоздарёнинг Қайрағочли сойи текисликларида аниқланган. Улуғ лола асосан май ойининг бошларида гуллайди ва июнь ойининг бошларида ҳазонрезги даври кузатилади.

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

Фойдали манбалар