Жорий йил 20 май куни «Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази» ДУК тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан Марказ тақдимоти эшитилди ҳамда келгусида ишлар самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Хусусан:
– Экологик сертификатлаштириш йўналишида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ортиқча вақтини тежаш ва шаффофликни таъминлаш, коррупцион элементларни йўқотиш ҳамда барча хизматларни тўлиқ «Рақамли экология» ахборот тизимида доирасида рақамлаштиришни ташкиллаштириш; тизимда янги хизматларни жорий этиш, экологик маркировкалаш тизимини амалиётга жорий этиш;
– халқаро стандартларни уйғунлаштириш, экологик менеджмент тизимини йўлга қўйиш бўйича ходимларни тайёрлаш, халқаро тажрибаларни ўрганиш;
– лаборатория имкониятларини кенгайтириш, ходимларни салоҳиятини ошириш, аккредитациядан ўтказиш ҳамда бошқалар.
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати