Қорақалпоғистон: Йўрға тувалоқлар табиатга қўйиб юборилди
02.
06. 2020
10:11
6341
Эконадзор

Жорий йилнинг 28-май – 1 июнь кунлари оралиғида Қизил китобга киритилган Йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда «Falcon Hunting Solutions» компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманда табиатга қўйиб юборилди.

Табиат қўйнига 2 040 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган «International fund for houbara conservation» марказида кўпайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.
 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар