Тошкент шаҳрида тошбақаларнинг юртимиз табиатига хос бўлмаган тури аниқланди
02.
06. 2020
17:31
5670
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги атроф мухит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти биохилмахилликни сақлаш бўлими ходими Фазлуллохон Агзамов томонидан Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Бўрижар канали ўрганилиши жараёнида Бўрижар каналида ёввойи ҳолда яшаб келаётган Америка Қизилқулоқли ботқоқ тошбақасига дуч келинди. Тошбақа сувдан чиқиб турган дарахт танасида офтобда тобланаётган вақтда Зоология институти ходими Тимур Абдураупов тарафидан суратга олинди.

Ушбу турдаги тошбақаларнинг шахримиз сув хавзаларида яшаши аввалдан тахмин қилинган ва маҳаллий балиқчилар томонидан кўрилган хам эди, аммо маълумот тасдиқланмаган эди.

Қизилқулоқ тошбақалар аквариумчилар орасида кенг тарқалган тур. Қизилқулоқ тошбақа тез катта бўлганлиги сабабли одамларнинг аквариумларига сиғмай қолади ва фуқаролар ўз тошбақаларини очиқ сув хавзаларига қўйиб юборадилар.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар