Ўзбекистон «Қизил китоби»га қанча турлар кирган?
08.
06. 2020
16:05
6108
Янгиликлар

Мамалакатимиз табиати биологик хилма-хилликка бой бўлиб, ҳозирги кунда умумий ҳолда 12 772 турдаги ўсимлик дунёси объектлари бор.

Шундан 4 374 дан ортиқ юксак ўсимликлар, 2 102 дан зиёд замбуруғ турлари ва 2 548 турдан ортиқ сув ўтлари, 500 лишайниклар, 2 000 турдаги бактериялар, 822 цианобактериялар ва 300 вируслар мавжуд.

Республикамиз ҳайвонот дунёсининг тахминий сони 16 000 га яқин турни ташкил этади. Жумладан, сут эмизувчилар - 97, йиртқичлар - 37, туёқлилар - 24, қушлар - 424, рептилиялар - 59, илонлар - 18 (шундан, захарлилар - 5), балиқлар - 83, умуртқасизлар - 12 670 турни ташкил этади. Шундан, Ўзбекистон Қизил китобига кирган турлар 184 турни ташкил этади.

Халқаро СИТЕС Конвенцияси рўйхатига сут эмизувчиларнинг 11, қушларнинг 59, рептилия ва балиқларнинг 8, умуртқасизларнинг битта тури киритилган.
 

«Янги Ўзбекистон» Таҳририяти

Манба: https://yuz.uz/news/ozbekiston-qizil-kitobiga...

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар