Самарқанд вилояти: Муносабат
09.
06. 2020
18:21
6280
Эконадзор

Ижтимоий тармоқларда «Тоза ҳудуд» ДУК корхонаси Самарқанд вилояти Жомбой тумани маҳаллаларидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетмаётганлиги, кўчаларда маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги тўғрисида хабар жойлаштирилган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУК ходимлари Каттақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли «Қорақишлоқ», «Саричашма», «Сарой», «Деҳқонобод», «Зарафшон» маҳаллаларида бўлишди.

Айни вақтда туманда 38 та МФЙ мавжуд бўлса, Жомбой «Тоза ҳудуд» ДУК маъмурияти томонидан 25 га яқин МФЙларида жами 13 дона махсус техника воситалари хизмат кўрсатади.

Ҳолат юзасидан ҳудуд кўздан кечирилганда тўпланиб қолган чиқиндихоналар аниқланмади. Маҳалла фуқаролари билан суҳбат ўтказилганда эса санитар хизмат бўйича эътирозларнинг мавжуд эмаслиги, ўтган ҳафтадагина графикда ўзгаришлар сабаб кечикишлар бўлганлиги маълум бўлди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар