Мурожаатлар ўрганилмоқда
12.
06. 2020
12:11
6666
Эконадзор

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг ишонч телефони ҳамда ижтимоий тармоқларда шаҳримизда дарахт кесилиши юзасидан мурожаат келиб тушди. Унга мувофиқ, жорий йилнинг 10 июнь санаси кеч соат 23:30 лар атрофида пойтахтимизнинг, Миробод тумани «Темирйўлчилар» маҳалласининг Темирйўлчилар – Сарикул кўчалари чорраҳасида ноқонуний дарахт кесилаётганлигини шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар баён этишган.

Назорат инспекцияси инспекторлари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида зудлик билан воқеа жойига етиб боришди. Ўрганишлар натижасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бу жойга қўшни Озарбайжон Республикаси собиқ Президенти сиёсат арбоби Гайдар Алиев бюстини ўрнатиш ва атрофларини ободонлаштириб сайилгоҳ ташкил этиш режалаштирилганлиги аниқланди. Ушбу ишлар бўйича махсус комиссия хулосасига кўра йўлни кенгайтириш ва қурилиш остига тушган дарахтларни кўчириш таклифи киритилган. Унга мувофиқ, бошқарманинг хулосаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг хатига асосан қурилиш остига тушган 3 та шумтол дарахтини Ободонлаштириш бошқармаси томонидан белгилаб берилган Фарғона йўли кўчаси 80 уй ёнида мавжуд майдонга кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилган. Бироқ, бу ишларни амалга ошириш жараёнида дарахтларга қисман шикаст етказилганлиги аниқланди.

Айни дамда назорат инспекцияси инспекторлари томонидан бу ҳолатга ойдинлик киритилмокда. Кўчириб ўтказилган дарахтларни мунтазам равишда суғориш ва парвариш қилиш Ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклатилди.
 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар