Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017–2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ республика бўйлаб босқичма-босқич «Тоза ҳудуд» ДУК қошида маъмурий бино ва автогаражлар қурилмоқда.
Жумладан, яқинда Хоразм вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК томонидан Янгиариқ туман филиали учун маъмурий бино ва автогараж қуриш мақсадида тамал тоши қўйилди. Энди яқин орада «Тоза ҳудуд» ДУК Янгиариқ туман филиали замонавий бино ва автогаражга эга бўлади, туман аҳолиси учун яна бир қулайлик яратилади. Бино ўз ичига маъмурий идора, тиббиёт хонаси, ювиниш ва дам олиш хоналари, ҳожатхона, гараж, моддий-техник марказ иншоотларини олади.
Албатта, қурилиш ўз якунига етказилганидан сўнг, филиалнинг иш фаолияти самарадорлиги янада ортади.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати