Давлат экология қўмитаси вакиллари Тошкент металлургия заводида бўлишди
14.
07. 2020
09:55
5651
Янгиликлар

Жорий йил 7 июнь кунида бўлиб ўтган «Ўзметкомбинат» АЖ ривожлантиришига бағишланган 28-сонли йиғилиш баёнининг.

21-банди ижросини таъминлаш мақсадида, йирик саноат корхоналарида Тошкент металлургия заводи мисолида экология ва атроф-муҳитни бошқариш тизимларини жорий қилиш юзасидан жорий йилнинг 13 июлида Давлат экология кумитаси раиси биринчи ўринбосари Нарзулло Обломуродов ва эксперт гурухи ҳамда Тошкент металларгия заводи бош директори Зафар Туйчиев ва заводнинг мутахссислари билан биргаликда ўрганиб чиқилиб, келгусида килинадиган ишлар буйича келишиб олинди. Ўрганиш натижасида Тошкент металлургия заводи нафақат пойтахтда, балки бутун республикада экологик талабларига риоя қиладиган корхоналардан бирига айланиши ва атроф-муҳитга таъсирни тартибга солишнинг зарур усул ва воситаларидан фойдаланиладиган маҳсулот бўлиши тўғрисида гапирилди.

Совуқ прокладкалар ишлаб чиқаришда замонавий газ ускуналари, атмосферага зарарли моддаларнинг чиқишини сезиларли даражада камайтирадиган чиқинди газ ёқилғиси билан жиҳозланган энг янги технологик ускуналар қўлланилиши кўриб чиқилди. Мазкур йўналишлардан экология томонидан атмосфера, давлат экологик экспертиза, экологик сертификат, мониторинг қилиш масалаларида экспертлар томонидан маслахатлари берилди.

Маълумот учун: Ушбу завод 2017 йил апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва хорижий инвестор иштирокида «Тошкент металлургия заводи қурилиши» инвестиция лойиҳасини доирасида «Тошкент Металлургия Заводи» МЧЖ ҚК ташкил этилди. Ушбу завод Ўзбекистондаги энг йирик ва замонавий саноат корхоналаридан бири хисобланади.
 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар