Нурота ҳамда Зомин давлат қўриқхонаси маьмурий бинолари таъмирланмоқда
07.
08. 2020
17:04
5651
Янгиликлар

Республикада ўзига хос, ноёб, қимматли табиий объектларни ва мажмуаларни, ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, табиий жараёнларни ўрганиш, атроф табиий муҳит мониторингини олиб бориш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш, фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Давлат экология қўмитаси раиси Шавкат Абдуразаков 2020 йил 6 август куни Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб, Фориш туманидаги Нурота давлат қўриқхонаси ҳамда Зомин туманидаги Зомин давлат қўриқхонаси маьмурий биноларида олиб борилаётган капитал қурилиш ишлари билан танишди.

Қўриқхона ходимларининг самарали фаолияти, шунингдек, келгусида мазкур ҳудудлар ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бўйича илмий изланишлар олиб бориш ҳамда туристик фаолият учун буфер зоналарни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар