Давлат экология қўмитаси Тошкент шаҳрида рейд ўтказади
14.
08. 2020
21:34
5810
Янгиликлар

Сўнгги вақтларда Давлат экология қўмитасига, хусусан ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган долзарб муаммоли масалалар, хусусан ноқонуний дарахт кесилиши, ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши билан боғлиқ кўплаб мурожаатларни вақтида ўрганиш мақсадида 15-16 август кунлари Давлат экология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри бўйлаб бевосита мурожаатларда баён этилган манзилларга чиқиб, ўрганишлар олиб боради.

Ҳурматли фуқаролар, сиз атроф муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликнинг гувоҳи бўлсангиз қуйидаги ишонч рақамлари ва телеграмм бот орқали мурожаат қилишларингизни сўраймиз.
 

Ишонч рақамлари:  (+998) 71 236-26-66; (+998) 71 207-11-07;

Телеграмм бот:  @EcoControl_bot

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар