Куз-қиш мавсумига тайёргарлик
20.
08. 2020
16:56
5360
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси томонидан айни кунларда республика ҳудудлари, хусусан Самарқанд вилоятида 2020 / 2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри маҳаллаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан мавжуд 36 та кўп қаватли бинолар кўздан кечирилди. Хусусан, Кўҳнадон, Амир Темур маҳаллаларидаги кўп қаватли биноларга санитар хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, махсус техникалар ёрдамида ўз вақтида ҳудудлар тозалигини таъминлаш, чиқинди йиғиш шахобчаларини тартибга келтириш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, республика бўйлаб 9 мингдан ортиқ маҳаллалар мавжуд бўлса, шундан 6200 га яқини санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олинган. Йил охирига қадар яна 225 та махсус техника харид қилиниши режалаштирилган. Бу эса қишки мавсумга қадар яна 560 тага яқин маҳаллаларни санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш имконини беради.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар