Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сонли “Санитария жиҳатидан тозалаш соҳасида хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун ҳудудларни бириктириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинган.Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 10 августда ўтказилган 63-йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятининг Наманган шаҳар ва Тўрақўрғон туманларида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиш, саралаш ва қайта ишлаш кластер хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш юзасидан лойиҳа концепцияси билан тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепсиясини потенциал давлат шериги (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси) ҳамда ваколатли давлат органи (Агентлик) томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ўзининг расмий веб-сайтида қирқ беш календар кун муддатда эълонга жойлаштирди.
• Қизиқиш билдириш учун сўров формаси (ЕОИ Субмиссион форм)
Мурожаат учун:
ДХШ агентлиги томонидан масъул шахслар
pppinfo@ppp.mf.uz
Бириктирилган ходим: И.Набиев, Т.Иргашев тел: 71 203-03-07, 93 590-51-11
Давлат шеригидан масъул шахслар
Мурожаат учун веб-сайт: eco.gov.uz
Бириктирилган ходим: М. Хурсанов, Ф. Бабакулов
тел: 71 207-07-70 (1072#), 99 845-97-04, 98 128-97-22, 71 268-34-48
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати