Тезкор рейд : ноқонуний балиқ овлаш
31.
01. 2019
18:05
9005
Эконадзор

2019 йил 28 январда Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспектсияси ходимлари томонидан тезкор-профилактик тадбирлар жараёнида "Мадали" фуқаролар йиғинлари ҳудудида жойлашган, "Мўйноқ сув саноати" давлат унитар корхонаси (ДУК) тасарруфига тегишли бўлган, Куксу сув омбори балиқ овлаш тармоғи ҳудудида ноқонуний равишда балиқ овлаган шахслар (10) қўлга олинган.

Ҳибсга олиш жараёнида броконерларда 10 кг толстолоб ва 130 кг оқ амур балиғи борлиги аниқланган.

Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар ҳисоби 303 507 083 сўмни ташкил этади.

Кўрсатилган қоидабузарлик бўйича, ҳужжатлар прократура органи ҳодимларига топширилган.

Фойдали манбалар