Хизматлар

Давлат экология қўмитаси таркибидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II, III ва IV тоифаларига мансуб фаолият турларини экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш, атроф муҳитга таъсир кўрсатиш материаллари юзасидан давлат экологик экспертизаси хулосаларини тайёрлаш ва тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарори 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сон қарори ижросидан келиб чиқиб 2020 йилнинг 1 октябридан Давлат экология қўмитасининг www.eco-service.uz веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинувининг ягона тизими ишга туширилди. Мазкур ягона тизимга ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказлари интеграция қилиниб, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб, яъни маҳаллий таъсир кўрсатадиган фаолият турлари бўйича электрон анкета шаклида аризани тўлдириш дастурий ечимлар амалга оширилди. Ушбу янгилик ҳисобига буюртмачиларга шахсий кабинетида тегишли йўриқномага амал қилиб, осон, қийинчиликсиз давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун аризани юборишига барча дастурий қулайликлар яратилди.