Давлат хизматлари
  • Фаолият ҳақида
  • Функция ва вазифалар
  • Хизматлар
  • Қонунчилик

Давлат экология қўмитаси тизимида кўрсатилаётган давлат хизматлари
ва уларнинг сифатини янада яхшилаш масалалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига асосан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона итерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали Қўмита томонидан қуйидаги хизматлар электон тарзда амалга оширилади (аризаларни кўриб чиқиш муддати):

1. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг республика ҳудудига олиб кириш, олиб чиқишга хулоса/рухсатнома (7 иш куни).

2. Ёввойи хайвонлар, уларнинг кисмлари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб чиқиш ва олиб киришга рухсатнома (15 иш куни).

3. Ёввойи хайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини хисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома.

4. Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома (15 иш куни).

5. Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома (15 иш куни).

6. Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланишга рухсатнома (5 иш куни).

7. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олишга хулоса (5 иш куни).

8. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истъемол қилиш учун рухсатнома (5 иш куни).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали “Давэкосертификат” ДУК томонидан бериладиган 2 та хизмат киритилган. Булар:

1. Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификат (5 иш куни).

2. Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқишга экологик сертификат (5 иш куни).

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорида экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш имконини берадиган алоҳида хавф-хатарларни таҳлил қилиш тизимларини жорий этиш белгиланган.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармон билан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича идоравий ахоброт тизими ишлаб чиқиш ва уни давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилиш белгиланган.

Мазкур йўналишда идоравий ахборот тизими ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Ушбу ахборот тизим билан Қўмита томонидан бериладиган барча рухсат этувчи ҳужжатлар электрон базасини шакиллантириш, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш имконини берадиган алоҳида хавф-хатарларни таҳлил қилиш тизимлари жорий этилади.

Яратилган ахборот тизим орқали тадбиркорлик субъектларида аризалар қабул қилинганлиги ва кўриб чиқиш жарёнини кузатиш имкони пайдо бўлади ва бу ҳақида уларнинг мобил телефонларига смс хабарнома юборилади.

Ҳозирги кунда ушбу идоравий ахборот тизимини Ягона итерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ҳамда «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига интеграция қилиш ишлари якунига етказилмоқда.

 

Давлат экология қўмитаси ва ташкилотлар томонидан берилган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар тўғрисида маълумот
 

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар

Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

Расмийлаштириш шакли

Масъул бошқарма, бўлим

1

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорт ва экспортга берилган рухсатнома

Вазирлар Маҳкамасининг қарори №17, 09.01.2018 й.

Давлат хизматлари, www.my.gov.uz

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси

2

Ёввойи ҳайвонларни овлашга рухсатнома

Вазирлар Маҳкамасининг қарори №290 20.10.2014 й.

Давлат хизматлари, www.my.gov.uz

Биохилмахиллик бош бошқармаси

3

Еввойи хайвонлар, уларнинг кисмлари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, зоология коллекциялари, ўлжалар, тулумларни олиб чиқиш ва олиб киришга рухсатнома

4

Ёввойи хайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек зоология коллекцияларини хисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома

5

Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома

6

Ўсимлик дунёсидан махсус фойдаланишга рухсатнома

Вазирлар Маҳкаммасининг қарори №255, 31.03.2018 й.

Давлат хизматлари, www.my.gov.uz

Биохилмахиллик бош бошқармаси

7

Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истъемол қилиш учун рухсатнома

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси

8

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олишга хулоса бериш бўйича

Биохилмахиллик бош бошқармаси

9

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган «М2», «М3» ва «N2» тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини «Евро-2» экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификат

Вақтинчалик йўриқномани №1670, 07.04.2007й.

 "Ягона дарча" божхона ахборот тизими

ДУК "Давлат экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш маркази"

10

Экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва уларни унинг худудидан олиб чиқишга экологик сертификат

Вазирлар Маҳкамасининг қарори №151, 19.04.2000й.

 "Ягона дарча" божхона ахборот тизими

11

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвон турларини табиий муҳтдан ажратиб олишга рухсатнома

Вазирлар Маҳкамасининг
№290 20.10.2014й

тўғридан тўғри қоғоз шаклида

Биохилмахиллик бош бошқармаси

12

Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш (CITES) рухсатнома бериш

13

Чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш мақсадларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори №ПҚ-649, 07.06.2007 й.

Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бошқармаси

 

Қонунчилик
 

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

№ ПҚ-2750, 01.02.2017 й.

https://lex.uz/ru/docs/3103832?otherlang=3

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»

№ ПҚ-4297, 23.04.2019 й.

https://lex.uz/ru/docs/4302719?otherlang=3

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»

№ ПФ-5930, 31.01.2020 й.

https://lex.uz/ru/docs/4720391 otherlang=3

 

 

 


 

  • Харита
  • Ҳимояланган табиий ҳудудлар
  • Очиқ маълумотлар
  • Алоқалар

Давлат хизматларини ривожлантириш бўлими
   

Бош мутахассис Азимова
Мухлиса Алишербековна

(+988) 71 207 07 70
(ички рақам 7001#)