Экологик хавфли маҳсулотар ва чиқиндаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 22 декабрдаги 188-I-сон “Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель конвенциясига қўшилиш ҳақида” қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

ЭКОЛОГИК ХАВФЛИ МАҲСУЛОТЛАР ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШНИ ВА УЛАРНИ УНИНГ ҲУДУДИДАН ОЛИБ ЧИҚИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикасига хавфли чиқиндиларни, потенциал токсик ва кучли таъсир қилувчи зарарли моддаларни олиб киришни ва уларни олиб чиқишни ҳамда унинг ҳудуди орқали транзит қилишни бартараф этиш мақсадида, шунингдек, экологик сертификация тизимини ташкил этиш ҳисобига мамлакат иқтисодиётининг жаҳон бозорига интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Мажбурий экологик сертификатланиши зарур бўлган маҳсулотлар ва чиқиндилар номенклатураси 1-иловага* мувофиқ;

* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экологик сертификациядан ўтказиш ва экологик хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндиларни унинг ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишни бошқариш тартиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2 ой муддатда:

маҳсулотнинг экологик хавфсизлигини белгиловчи кўрсаткичлар ва меъёрлар рўйхатини ишлаб чиқсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни республика ҳудудига олиб кириш, унинг ҳудудидан транзит қилиш ва олиб чиқишда ўзаро ҳамкорлик қилишга доир ҳужжатларни тайёрласин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

3. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан белгиланган меъёрларни ҳисобга олган ҳолда маҳсулотлар учун меъёрий ҳужжатларга экологик хавфсизликка нисбатан талаблар киритиш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсинлар.

4. «Ўзстандарт» агентлиги экологик хавфли маҳсулотлар учун меъёрий ҳужжатларни рўйхатга олишни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда амалга оширсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ

Тошкент ш.,
2000 йил 19 апрель,
151-сон


Фойдали манбалар