Самарқанд давлат тиббиёт институти ёшлари экологик акция уюштирди
19.
10. 2020
21:04
5663
Янгиликлар

17-18 октябрь кунлари Самарқанд давлат тиббиёт институти ёшлари Самарқанд шаҳри ободончилигига ҳисса қўшиш мақсадида «Она табиатни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиз» мавзусида экологик акция ўтказди.

– Ҳар йили Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан экоҳафталик ўтказиш анъанага айланган, - дейди институт проректори Элдор Тангиров. - Шу мақсадда SamMI UNION ассоциацияси ёшлари тозаликни муҳофаза қилиш билан бирга аҳолининг тиббий саводхонлик даражасини билиш мақсадида викторина ўтказди. Ёшлар викторинада пандемияга оид саволлар бериб, кишиларнинг тиббий саводхонлик даражасини аниқлади. Саволларга тўғри жавоб берганларга антисептик воситалар ҳамда ўзини коронавирусдан асраш йўриқномалари тарқатилди.


Одилбек АҲМЕДОВ

Манба: http://zarnews.uz/jkn

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар