Вилоят ҳокими Наманган шаҳрида дарахт экиш акциясига старт берди
31.
10. 2020
20:43
6388
Янгиликлар

Бугун Наманган шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида, «Афсоналар боғи» олдидаги чорраҳада оммавий дарахт экиш акцияси ўтказилди.

Унда шаҳар фаоллари, нуронийлар ва ёшлар, ОАВ вакиллари қатнашди.

Акцияда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

— Бундан анча йиллар олдин Наманган шаҳридаги дов-дарахтлар кесилиб, вилоят маркази яланғочланиб қолганди. Энди ўша хатоларни ўнглаш вақти келди. Наманган шаҳри номига яраша «Гуллар шаҳри»га айланади. Келгуси йили ўтказиладиган «Гуллар байрами»га тайёргарлик ҳозирдан бошланиши керак, — деди вилоят ҳокими.

Мутасаддиларга кўра, дарахт экиш акцияси доирасида вилоят бўйича 27 турдаги жами 67 500 дона кўчат ўтқазилиши кўзда тутилган. Улардан 12 турдагиси япроқбаргли, шунча турдагиси бутасимон ва 3 турдагиси игнабаргли кўчатлардир.

Бунинг учун 10,5 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Шундан 3,1 миллиард сўми Наманган шаҳридаги кўкаламзорлаштириш ишларига йўналтирилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов манзарали кўчатни экиб, Наманган шаҳридаги дарахт экиш акциясига старт берди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар