Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 17-даха 45-46 уйлар оралиғида кесилган дарахтлар бўйича жойлаштирилган мурожаат юзасидан Давлат экология қўмитаси ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари томонидан баён этилган манзилдаги ҳолат жойига чиқиб ўрганилди.
Ўрганиш давомида Чилонзор тумани, «Ботирма» МФЙ, 45-46 уйлар оралиғида 1 туп тол ва 1 туп маклюра дарахтлари фуқаро М. Назаров томонидан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига зид равишда ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддасига мувофиқ 1 млн 115 минг сўм маъмурий жарима ва 21,9 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар бўйича даъво суммаси белгиланди. Ҳозирда ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати