Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 27 ноябрдаги 02-03/1-2891-сонли топшириғига асосан об-ҳаво шароитларининг кескин ўзгарганлиги муносабати билан Жиззах вилоятининг Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудида ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш мақсадида биотехник тадбирлар ўтказилди.
Биотехник тадбирлар давомида ҳайвонларни яшаш муҳитига озуқалар жойлаштирилди.
Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати
Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати