Дам олиш кунларида об-ҳаво
04.
12. 2020
16:04
5664
Янгиликлар

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Волга бўйи устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Бу дегани, бугун ёғингарчилик эҳтимоли фақат Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Жанубий ва марказий ҳудудлар устида қатламли тўп-тўп булутлардан ҳосил бўлган қаторлар чўзилиб кетиши давом этади, ҳарорат фони эса иқлимий меъёрлардан 6-8 даражага паст бўлади. Республика шимолида анча совуқ бўлади, куннинг ўртасида ҳаво ҳарорати 5-8 даража совуқни, Орол бўйида 12-15 даража совуқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари антициклон периферияси кучаяди, булутлар камаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати 4-7 даража совуққача, шимолнинг энг чеккасида баъзи жойларда 17-20 даража совуққача бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 4-7 даража илиққача кўтарилади, лекин ўртача кеча кундузлик ҳарорат одатдагидан бироз паст бўлади.


Манба: https://www.meteo.uz/#/uz

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар