Навоий вилояти. Давлат инспекторлар 120 кг қизилқанот балиқларини беғараз ёрдам сифатида туман касалхонасига топширди
18.
12. 2020
10:05
5625
Эконадзор

Навоий вилояти Экология бошқармасининг Айдар-Арнасой кўллар тизимининг сув объектларини муҳофаза қилиш тезкор гуруҳи давлат инспекторлари томонидан назорат рейд тадбири ўтказилди. Назорат рейд тадбири давомида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро С. Г. тегишли автомашина тўхтатилиб текширилганда автомобил юкхонасида 120 кг қизилқанот балиқларини ҳеч қандай рухсатномасиз олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 63-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 230 000 сўм миқдорда жарима белгиланди.

Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан биридир. Давлат инспекторлар томонидан 120 кг қизилқанот балиқларини беғараз ёрдам сифатида туман касалхонасига топширди.


Навоий вилояти Экология бошқармаси
Ахборот хизмати

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар