Давлат экология қўмитаси раиси «Жайрон» питомникида
24.
12. 2020
16:19
5618
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси раиси А. Максудов Бухоро вилоятига хизмат сафари доирасида «Жайрон» питомникида бўлиб, у ерда экологик туризмни ташкил қилиш, ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Масъуллар билан учрашув давомида питомникнинг туристик салоҳияти муҳокама қилиниб, меҳмонлар учун қулайликлар яратиш мақсадида марказда олиб борилаётган илмий изланишлар, унинг тарихи ҳақида батафсил маълумотлар берилиши, бунда замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Эслатиб ўтамиз (http://eco.gov.uz/yz/site/news?id=817), Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ экологик туризм маскани ҳисобланган Бухоро вилоятидаги «Жайрон» экомарказига бориб, у ернинг сайёҳлик мавсумига тайёргарлигини кўздан кечирган ҳамда қатор чора-тадбирлар белгиланган эди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар