Дубай чўлларида пластикдан иборат чиқиндилар билан озуқаланган юздан ортиқ туялар халок бўлди
28.
12. 2020
12:42
10719
Янгиликлар

Туялар пластик идишларда қолиб кетган озуқаларни идишлардан ажратмаган ҳолда истеъмол қилишлари натижасида бир неча ойлар мобайнида улар ошқозонида тўпланиб қолган.

Форс кўрфази мамлакатларида пластик чиқиндиларни ўрганган олим Маркус Еркисен маълумотларига кўра, айрим туялар ошқозонида 60 кг гача пластик мавжуд бўлган. Чиқиндилар жонивор ошқозонини тўлдириб, очлик хиссини сусайтиради, натижада улар озуқаланмай қўядилар.

Чўлда чиқинди полигони мавжуд бўлмаса-да, лекин амирликларда тез-тез такрорланиб турадиган қумли шамоллар таъсирида пластик пакетлар ҳавога енгил кўтарилиб, мамлакат бўйлаб ҳар томонга, шу жумладан одамлар яшамайдиган жойларга ҳам учириб боради.

Эриксен таъкидлаганидек, туялар қум бўлмаган барча нарсаларни ейди. Муаммо ҳам ана шунда. Шу билан бирга бу каби чиқиндиларда турли бактериялар мавжуд бўлиб, улар ҳам жониворларни халок этиши мумкин.

Манба: Daily Mail

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар