«Икки буюк сиймо» мавзусида давра суҳбати
11.
02. 2021
16:32
5488
Янгиликлар

2021 йил 11 февраль куни Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва Заҳириддин Мухаммад Бобур  таваллудининг 538 йиллигига бағишланган «Икки буюк сиймо» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда, шунингдек, «Меҳнат шуҳрати» ва «Дўстлик» орденлари соҳибаси, шоира Зулфия Мўминова, Ўзбекистон экологик партияси депутатлари ҳамда Яккасарой туманидаги 160-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари иштирок этдилар.

Буюк мутафаккирнинг бебаҳо асарлари инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ва самимият туйғуларини мустаҳкамлайди. Шеърият султонининг асарлари бугунги кунда жуда кўплаб тилларга таржима қилинган, ҳайкаллари энг тараққий топган мамлакатларда қад кўтариб турибди. Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросини кенг ва атрофлича ўрганиш, уларнинг асарларида улуғланган ғоялар мазмунини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига етказиш муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда таъкидланганидек, бу икки буюк сиймо адабий меросида она Ватан, шунингдек, экология ва атроф муҳитни асраш, уни севиш, уни софлигича сақлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, уларни тизимли ва мунтазам равишда ўрганиш, тарғиб қилиш ҳам фарз ҳам қарз.

«Икки буюк сиймо» мавзусида давра суҳбати

«Икки буюк сиймо» мавзусида давра суҳбати

«Икки буюк сиймо» мавзусида давра суҳбати

«Икки буюк сиймо» мавзусида давра суҳбати

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар