Тошкент. Мурожаатга расмий муносабат
11.
02. 2021
17:03
5734
Янгиликлар

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 10 февралидан 11 февралига ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг 32 та нуқтасида бадбўй ёқимсиз ҳид тарқалган ва бунинг оқибатида аҳолининг жиддий eътирозларига сабаб бўлган.

Унга мувофиқ қуйидаги яъни, Амир Темур шох кўчаси, Чизельний массиви, Педагогика институти атрофи, Тамара Ханум кўчаси, Қўйлик-1, 6, 7, Спутник 10, Чилонзор-1, 13, Чиланзар Ц массив, Дархон, Сергели 2, Сергели 7, Қорақамиш, Сувчи, Бектемир, Дўмбробод, Панельный, Мирзо Улуғбек туман мудофаа бўлими, Учтепа 15, ТТЗ, Феруза массивлари, Чорсу Ц-26, Алгоритм, Байналминал кўчаси, Мирзо-Улугбек метроси атрофи, Текстиль институти атрофи, Ҳалқлар Дўстлиги метроси атрофи, Бешёғоч, Юнусабад-5, Волгоградский ва «Coca-Cola» заводлари ҳудуди баён eтилган. 

Айни дамда мазкур ишчи гуруҳ томонидан баён этилган ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида қайд этилган нуқталарда атмосфера ҳавосидан ва оқова сувларнинг очиқ сув ҳавзаларига ёки ер релъефига ташланмаларидан намуналар олиш ва таҳлиллар ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.  

Батафсил маълумотлар қўшимча тарзда маълум қилиб борилади

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


Фойдали манбалар