«Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида «ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акциясига старт берилди
20.
02. 2021
13:57
5850
Янгиликлар

2021 йил 20 февраль куни Давлат экология қўмитаси томонидан «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида «ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акциясига старт берилди.

Мазкур акциянинг мақсади – фуқаролар, жамоат ташкилотлари, ОАВ ҳамда бизнес тузилма, ишлаб чиқариш корхоналарини бир мақсад сари бирлаштириш, яъни уларни атроф муҳитни муҳофаза қилишга ўз хиссасини қўшишга кўмаклашиш, яшил ўрмонзорларни барпо этиш, мамлакатимиз ҳудудларини кўкаламзорлаштиришдир.

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси давлат инспекторлари назорат тадбирлари давомида дарахт экиш зарур бўлган ҳудудларни аниқлаб, хатлов ўтказдилар.

Биринчи локация Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш 2/1 дахаси «Истиқлол» МФЙ ҳудудидан бошланди. Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, маҳалланинг фаол фуқаролари эрта тонгдан кўчат экишга бел боғладилар.

Мазкур акция 20 февралдан 3 мартга қадар давом этиб, бутун республика бўйлаб ташкил этилади.

Давлат экология қўмитаси барча табиатга бефарқ бўлмаган фуқароларни бир мақсад сари бирлашиш, акцияда фаол иштирок этишга таклиф этади.

«ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акцияси

«ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акцияси

«ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акцияси

«ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акцияси

«ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акцияси

«ЯШИЛ ҲУДУД» экологик акцияси

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар