Тошкент. Навбатдаги сайёр қабул
27.
04. 2021
19:21
15223
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов пойтахтимиздаги Экобоғда Тошкент шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Очиқ ҳаводаги очиқ мулоқотда шаҳарнинг турли туманларидан келган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммолар, жамоатчилик эътиборини жалб қилиш зарур бўлган масалалар юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилишди. Ушбу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Ўрганиш талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли мутахассислар иштирокида ишчи гуруҳлар тузилди. Улар ўрганиш натижаларини мурожаат муаллифлари билан биргаликда кўриб чиқишади.

Навбатдаги сайёр қабул

 Навбатдаги сайёр қабул

 Навбатдаги сайёр қабул

 Навбатдаги сайёр қабул

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар