Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси. Расмий хабар
06.
07. 2021
17:15
4466
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибидаги Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг денгиз сатхидан 1500-1700 метр баландликдаги Тераклисой ҳудудида аномал об-ҳаво таъсирида ёнғин чиққан. Бу ҳақда шу атрофда хизмат ўтаётган қўриқхона инспекторлари 2021 йил 5 июль куни ўзларида мавжуд алоқа воситалари орқали хабар беришди.

Ёнғин ҳудуди кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш, қолаверса, юриш ва ҳаракатланиш қийин бўлган тоғнинг юқори қисмида ўт чиқишининг сабабларини аниқлаш мақсадида шу куннинг ўзида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллия гвардия ва Давлат экология қўмитаси томонидан қўшма тадбир ўтказилди.

Қарийб бир гектарни эгаллаган ёнғинда асосан қуриган ўт-ўланлар ёнган, кўп йиллик дарахтларга зарар етишининг олди олинган. 2021 йилнинг 6 июль ҳолатига ёнғин тўлиқ ўчирилиб, қўшма тадбирда қатнашганлар орасида жароҳатланиш қайд этилмади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар