Хушхабар!
16.
09. 2021
15:41
4078
Янгиликлар

ЮНЕСКО томонидан ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон тармоғига «Бадай тўқай» номи билан ҳам танилган қуйи Aмударё биосфера резерватини киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси раиси Aзиз Aбдуҳакимов маълум қилди.

Қайд этиш лозимки, ҳозир мамлакатимизда ЮНЕСКОнинг иккита табиий объекти — Чотқол ва Aмударё захиралари мавжуд. Маълумотларга кўра, қуйи Aмударё биосфера резервати ўзининг бой фауна ва флора дунёси билан Ўзбекистон табиатида муҳим аҳамиятга эга.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар