Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ грант лойиҳасини амалга оширмоқда
22.
09. 2021
19:05
4528
Xalqaro hamkorlik

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Европа тикланиш ва тараққиёт банки, шунингдек, Германиянинг «G.E.O.S. Ingenieurgesellshaft mbH» компанияси мутахассислари билан учрашди. Мулоқот давомида уран қолдиқлари билан боғлиқ жиддий муаммоларни ҳамкорликда ечиш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ ўртасида Марказий Осиё учун «Экологик қайта тиклаш ҳисоби бўйича амалиётлар ўтказиш тўғрисида»ги Ҳадли битимни амалга ошириш учун грант ажратиш бўйича тегишли қарор қабул қилингани маълум қилинди.

Музокара якунида Лойиҳани бошқариш гуруҳини молиялаштириш, томонлар мажбуриятлари ва галдаги режалар бўйича келишиб олинди.

Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ

Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ

Давлат экология қўмитаси ва ЕТТБ

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар