Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ЕИ-МО ишчи гуруҳнинг 10-йиғилиши
05.
10. 2021
12:34
4190
Xalqaro hamkorlik

4-5 октябрь кунлари Давлат экология қўмитаси делегацияси Атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши бўйича ЕИ-МО ишчи гуруҳнинг «Яшил тикланиш: ҳамкорлик учун янги имкониятлар» мавзусидаги 10-йиғилишида иштирок этмоқда.

Йиғилишда Марказий Осиё мамлакатларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши масалаларига масъул вазирликлар, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Европа иқтисодиёти комиссияси, ЮНЕП, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилиш доирасида Марказий Осиёда яшил тикланиш бўйича стратегияларга оид, Европа Иттифоқининг атроф-муҳит, иқлим ўзгаришига қарши кураш, халқаро устивор масалалар бўйича сиёсатидаги ўзгаришлар муҳокама қилинди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар