Рамсар конвенцияси бош котиби билан учрашув ўтказилди
20.
10. 2021
21:55
4117
Янгиликлар

Давлат экология қўмитаси делегацияси халқаро аҳамиятга эга бўлган сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойлари бўлган сувли-ботқоқ жойлар тўғрисидаги конвенциясининг (Рамсар конвенцияси, 2.02.1971, Рамсар, Эрон) Бош котиби Марта Р. Уррего хоним билан учрашув ўтказди.

Учрашувда сув қушларининг яшаш жойлари учун муҳим бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш бўйича эришилган ютуқлар ва кейинги режалар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон томони табиий ресурсларни барқарор бошқариш соҳасидаги ҳозирги ҳолат ва олиб борилаётган ишлар, шунингдек, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни, шу жумладан мамлакатимизда Рамсар Конвенциясига киритилган объектларини сақлаш ва кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берди.

Котибият сув ботқоқ ерларида тадқиқот ишларини олиб бориш соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакавий салоҳиятини оширишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Томонлар 2021 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган 14 - Томонлар конференциясида иштирок этишининг муҳимлигини таъкидладилар. Мазкур конференцияда 2020 йилдан кейинги биохилма-хилликнинг глобал тизими ва глобал мақсадларга эришишнинг асосий кўрсаткичлари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Учрашув якунида Котибият Ўзбекистон ҳукуматига республикамизда Рамсар рўйхатига киритилган ботқоқли экотизимлар ва объектларни сақлашга алоҳида эътибор қараётгани учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, янги Рамсар ҳудудларини ташкил этиш ва бошқаришда эксперт ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 75 -сессияси томонидан 2021 йил 30 августда қабул қилинган Рамсар конвенцияси қабул қилинган сана 2 феврални - Бутунжаҳон сув-ботқоқли ерлар куни деб эълон қилувчи резолюциясини қабул қилиш ташаббуси республика томонидан қўллаб қувватлангани учун миннатдорчилик билдирилди.

Маълумот учун: ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган 3 та объект мавжуд, жумладан Денгизкўл (2002) Aйдар-Aрнасой кўллар тизими (2008), шунингдек, Қуйимозор ва Тўдакўл сув омборлари (2020).

Госкомэкологии РУз

Госкомэкологии РУз

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар