Давлат экология қўмитаси делегацияси Орхус конвенцияси томонлари йиғилишида иштирок этмоқда
21.
10. 2021
17:11
4111
Xalqaro hamkorlik

2021 йил 18-22 октябрь кунлари Давлат экология қўмитаси делегацияси Женева шаҳридаги БМТнинг Миллатлар Саройида бўлиб ўтаётган Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш, унинг иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияси томонлар йиғилишида иштирок этмоқда.

Эслатма: Конвенция 38 та давлат томонидан 1998 йил 25 июнь куни Даниянинг Орхус шаҳрида "Европа учун атроф-муҳит" мавзуидаги Европа атроф-муҳит муҳофазасига масъул вазирларнинг 4-конференцияси доирасида имзоланган ва 2001 йил 30 октябрь куни кучга кирган. Ҳозирги вақтда 46 та мамлакат ва Европа Иттифоқи, шу жумладан, Ўзбекистондан ташқари, Марказий Осиёнинг деярли барча давлатлари Конвенциянинг иштирокчилари ҳисобланади.

Орхус конвенцияси кучга кирганининг йигирма йиллигига бағишланган ушбу тадбир томонлар, халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти учун Конвенция билан боғлиқ кенг кўламли муаммоларни ҳал қилишда ютуқлар ва муаммоларни муҳокама қилиш учун замин яратади. Сессияларда келгуси даврда Конвенция фаолиятини бошқариш бўйича бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинади.

Инсон саломатлиги ва фаровонлиги учун соғлом муҳит учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлаш, экология ва атроф муҳит соҳасида қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки ва одил судловга эришиш Орхус конвенциясининг асосий мақсадлари ҳисобланади.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар