Наманган вилояти. Навбатдаги рейд
22.
12. 2021
10:01
4878
Эконадзор

Декабрь ойида ўтказилиши режалаштирилган профилактика рейд тадбирлари режа жадвалига асосан Наманган вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари А. Саъдуллаев бошчилигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири натижасига кўра, фуқаро М. А. томонидан ноқонуний равишда, тегишли органларнинг рухсатисиз Норин дарёси ўзанидан қум- шағал аралашмасини фуқаро С. М. томонидан Уйчи тумани Жийдакапа дахасидаги ҳудуддан тупроқни ўзларига тегишли бўлган экскаватор ёрдамида қазиб олиб, юк машиналарига юклаётганликлари аниқланди.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 70-моддаси прим 1-қисми ҳамда 70-моддаси 1-қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 40 баравари миқдорида, жами 10 млн 800 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар