Дастлабки сарҳисоб: Таҳлил ва таққос
30.
12. 2021
08:46
4276
Тадбирлар

2021 йил 29 декабрда куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг видеоселектор тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қўмита раиси ўринбосари И. Боқижонов бошқарган мажлисда жорий йилдаги фаолиятнинг дастлабки сарҳисоби қиёсий мисолларда кўриб чиқилди. Эришилган ютуқлар эътироф этилиши баробарида, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга урғу берилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларига совуққонлик билан ёндошиб, турли камчиликларга йўл қўйган раҳбар ходимларга интизомий чора кўрилди.

Қўмита марказий аппарати бошқармалари ва бўлимлари бошлиқлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари иштирок этган мулоқот давомида, шунингдек, дебитор қарздорликларнинг ундирилиши юзасидан белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Кириб келаётган 2022 йилда қўмита олдидаги масъулиятли вазифалар янада кенгайиши кутилаётган келиб чиқиб, уларни вақтида сифатли бажариш мақсадида тизимни рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этишни жадаллаштиришга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга йиғилиш доирасида Қўмита буйруғи билан Аскар Жалолиддинович Карабаев Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Бўриев Қаҳрамон Жовлиевич - Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб ҳамда Лазиз Хасанов Тошкент вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Инспекция бошлиғи этиб тайинлангани маълум қилинди.

<center>Давлат экология қўмитаси</center>

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

Давлат экология қўмитаси

 

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар