Тайинлов. Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
30.
12. 2021
13:38
3989
Янгиликлар

Давлат экология қўмитасининг 2021 йил 23 декабрдаги буйруғи билан Бўриев Қахрамон Жовлиевич Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бўриев Қахрамон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПҚ-5843-сон Қарорига мувофиқ Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги билан ўтказилган очиқ мустақил танлов ғолиби.

Бўриев Қахрамон 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университетини кимё-экология йўналиши бўйича тамомлаган.

Бугунги кунга қадар у Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар