2021 йилнинг дастлабки сарҳисоби рақамларда
30.
12. 2021
16:44
4087
Эконадзор

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар сони – 12 941 тани (2020 йилда 11 421 та), белгиланган жарима миқдори – 3 228 млн сўмни (2020 йилда 2 711 млн сўм) ташкил этган.

Аниқланган қонунбузарликлар сони 2020 йилга нисбатан 1 520 тага ёки 113 фоизга, белгиланган жарималар суммаси – 516 млн сўмга ёки 119 фоизга ортган.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари республика бўйича ўртача кўрсаткич 924 тадан тўғри келган бўлса, энг кўп аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Андижон вилоятида – 1 852 та, Самарқанд вилоятида – 1 490 та, Сурхондарё вилоятида – 1 655 та тўғри келган, энг кам аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Тошкент шаҳрида - 310 та, Навоий вилоятида – 368 та, Бухоро вилоятида - 506 тадан тўғри келган.

2020 йилнинг шу даврига нисбатан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари Бухоро вилоятида 124 фоизга, Андижон вилоятида 148 фоизга, Қашқадарё вилоятида 204 фоизга ортган, Сирдарё вилоятида 28 фоизга, Навоий вилоятида 38 фоизга камайган.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар