Кўчалардаги чиқиндилардан тортиб, то мукаммал саралашгача: Чиқиндиларга қарши курашда халқаро тажриба. ГЕРМАНИЯ
10.
01. 2022
11:05
4548
Янгиликлар

Жаҳон банки маълумотларига кўра, инсоният ҳар йили 2 млрд тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни ҳосил қилар экан. 2050 йилга бориб бу рақам 3,4 млрд тоннагача ортиши мумкин.

Бугунги кунга келиб қатор мамлакатлар қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш тизими билан боғлиқ муаммоларни турлича ҳал этадилар. Масалан Япония аҳолиси мустақил равишда чиқиндиларни 10 дан ортиқ тоифаларга ажратиб саралайди, Ҳиндистон аҳолиси эса яқиндан уларни кўчаларга ташламасликни ўргансалар, Италия шаҳарлари эса хали-хануз чиқиндилар уюми ичида қолмоқда.

ТАСС агентлигининг халқаро муҳбирлари чиқинди ва чиқинди полигонлари билан курашиш бўйича халқаро тажриба билан танишиб чиқдилар.

ГЕРМАНИЯ – Ушбу мамлакат чиқиндилар билан курашиш бўйича энг мувафаққиятли европа намуналаридан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакат аҳолиси 1980 йилнинг охиридан чиқиндиларни саралаб йиғишни бошлаб, бугунги кунга келиб эса Германияда чиқиндиларни чуқур саралаш тизими вужудга келган.

Шундай қилиб ҳар бир уй олдидаги майдончада минимум учта контейнер бўлиши керак – озиқ-овқат учун, пластика, пакетлар ва ўрамлар учун ҳамда қоғоз ва картон учун. Турли шишали идишлар эса кўчалардаги алоҳида бакларга ташланади.

Берлиндаги шиша идишлар учун металл қутилар - турли хил рангдаги шиша учун турли хил идишлар.

Суюқликдан бўшаган идишларни эса ҳар бир дўкон тармоқларида ўрнатилган махсус фандоматларга топшириш мумкин. Ўз ўрнида идишлар ёки банкалар нархи ҳар бир ичимлик таннархига қўшилган бўлади. Идишларни топшириб эса ўша пулни қайтариш мумкин. Агар ичимликдан бўшаган идишларни топширишни истамасангиз, ичимлик таннархига қўйилган пулни қайтариб ололмайсиз. Шу тариқа давлат ўз аҳолисини атроф-муҳитни зарарли пластика ёки банкалар билан ифлослантирмаслик кўникмаларини шакллантирди. Йирик ҳажмдаги чиқинди, масалан мебель чиқинди полигонига фуқаронинг ўзи томонидан ёки юкловчилар ёрдамида олиб борилади, кийим-бошларни эса хайрия ташкилотлари қабул қилади. Батарейкалар эса дўконларда жойлаштирилган махсус идишларга топширилади.

Ўз навбатида аҳоли чиқиндиларни ўз уйида қай тариқа саралаши – бу унинг шахсий иши, асосийси, уларни жамоат жойидаги контейнерларга тўғри саралаб жойлаштириш ҳисобланади. Мазкур меъёрларни бузганлик учун жарималар барча федерал ерларда бир-биридан фарқ қилади, масалан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик учун €30 дан €75 гача жарима тўлаш мумкин. Бак олдида қолдирилган шкаф ёки музлатгич учун эса €50–2500 гача жаримага тушиш мумкин. Агар ҳуқуқбузарни топиш имкони бўлмаса, жарима ўша ҳудуд бошқарувчиси томонидан подъездаги барча хонадон эгаларига тенг тақсимлаб берилади.

Берлиннинг Креузберг туманида чиқиндиларни утилизация қилиш жараёни.

Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тўловларни ҳар бир уй хўжалиги тўлайди. Тўловлар нархи яшаш жой, хонадонлар сони, подъезд олдида ўрнатилган контейнерлар сонига қараб кескин фарқ қилиши мумкин. Бошқарувчи компания мазкур омилларни ҳисобга олган чиқиндилар учун тўловлар тарифини белгилайди. Йирик шаҳарлар учун бу тўлов ўртача йилига €150–300 ни ташкил этиши мумкин.

Контейнерлар алоҳида жойларда жойлашган бўлади – бино ертўлаларида, ёҳуд бино атрофида калит билан қулфланадиган жойда. Ҳар бир уй ёки подъезд олдида ўзининг контейнерлари жойлашган бўлади. Бу эса Германияда қўшни хонадон контейнерига чиқинди ташлаш мумкин эмас дегани.

Берлиндаги заводда эски компьютерлардан чиққан электрон платаларни қайта ишлаш жараёни. Улардан темир, алюминий, мис, никел, шунингдек олтин, палладий ва тантал каби металлар олинади.

Мамлакатда ҳар йили ўртача 41 млн тонна чиқинди ҳосил бўлади. Турли маълумотларга кўра мазкур чиқиндиларнинг 60 фоизидан 80 фоизи қайта ишлашга ёки чиқиндиларни ёқиш корхоналарига электр энергия олиш учун, қолгани эса, чиқинди полигонига юборилади. Германия саноати фойдаланидаган барча хом ашёнинг деярли 15 фоизи қайта ишланган чиқиндидан олинади. Германияда чиқиндиларни қайта ишлаш саноати манфаатли бизнес ҳам экан. 2017 йилда чиқиндиларни қайта ишлаш тармоғининг айланмаси тахминан €70 млрдни ташкил этди, ўз навбатида бу соҳада 250 мингдан ортиқ киши ишлади.

Германияда чиқиндиларни утилизация қилиш тизимининг такомиллашганига қарамасдан, бу соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар очиқ қолмоқда. Ушбу муаммолар асосан замонавий нооқилона истеъмол маданияти билан боғлиқдир.

Манба: https://tass.ru/spec/mirovoi_musor

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар