Қорақалпоғистон, Мўйноқ тумани. Эконазорат рейд ўтказилди
22.
01. 2022
12:41
4654
Эконадзор

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Мўйноқ бўлими томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.

Рейд тадбири давомида «Хаким ата» ОФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан ноқонуний равишда «Бўзатов» ОФЙ ҳудудидаги давлат захира ердан 60 м3 юлғун ўсимлигини ноқонуний равишда олиб кетаётганлик ҳолати аниқланди.

Ҳолат юзасида фуқароларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисмига асосан ҳар бирига жами 40 млн 500 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарарни қоплаш учун 4 млн 860 минг сўм даъво ҳисобланди.

 

 

Давлат экология қўмитаси
Матбуот хизмати

 


 

Фойдали манбалар