Учрашувда Германиянинг Михаэль Зукков жамғармаси, Грайфсвальд университети, G.E.O.S. Wisutec, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти каби ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидлаб ўтилди.
Ер ресурслари, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муҳофазаси ва биохилмахилликни асраш йўналишларида Халқаро иқлим жамғармаси, Яшил иқлим жамғармалари томонидан молиялаштириш учун истиқболли минтақавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.
Давлат экология қўмитаси билан "Яшил Марказий Осиё" минтақавий дастури доирасида ўрнатилган ҳамкорлик даражаси юқори баҳоланди ва "Марказий Осиёда иқлим хавфларини бошқариш" лойиҳасини амалга оширишни яқин орада бошлашга ишонч билдирилди.