Бугун Давлат экология қўмитасида Германия Федератив Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сув дипломатияси бўйича масъул вакили К.Мармзолер ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг "Яшил Марказий Осиё" Минтақавий дастури раҳбари К.Милов билан учрашув ташкил этилди.
10.
06. 2022
22:32
3521
Xalqaro hamkorlik

 Учрашувда Германиянинг Михаэль Зукков жамғармаси, Грайфсвальд университети, G.E.O.S. Wisutec, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти каби ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидлаб ўтилди.

Ер ресурслари, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит муҳофазаси ва биохилмахилликни асраш йўналишларида Халқаро иқлим жамғармаси, Яшил иқлим жамғармалари томонидан молиялаштириш учун истиқболли минтақавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Давлат экология қўмитаси билан "Яшил Марказий Осиё" минтақавий дастури доирасида ўрнатилган ҳамкорлик даражаси юқори баҳоланди ва "Марказий Осиёда иқлим хавфларини бошқариш" лойиҳасини амалга оширишни яқин орада бошлашга ишонч билдирилди.

Foydali manbalar