Қорақалпоғистон: 13 бош жайрон отиб ўлдирилди
24.
09. 2019
13:11
6380
Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекциясининг «Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ҳудудида сув объектларини муҳофаза қилишга ихтисослашган тезкор назорат гуруҳи» ходимлари томонидан, 2019 йил 23 сентябрь кечаси соат 3:00 да Мўйноқ тумани «Қозоқдарё» ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Ақшадарё» коллектори атрофида ўтказилган тунги рейд натижасида «УАЗ-469» русмли давлат рақами 95 V654 DA автомобили тўхтатилиб кўздан кечирилганда ичида икки дона ов милтиғи ва ўн уч бош жайрон борлиги аниқланди.

Браконьерлар Т.Б. «ТОЗ-63» ва П.А. «ИЖ-18» русумли ов милтиғи ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 13 бош жайронларни 2019 йил 22 сентябрда кундузги соат 15:00-17:00 орасида ноқонуний ов қилганликлари аниқланди.

Айни дамда ноқонуний ов бўйича барча ҳужжатлар тўпланиб, Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилмоқда.



Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати


 

 

Фойдали манбалар