Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Вобкент Ўрмон хўжалиги бўлимидаги кўчат захираси билан танишиш жараёнида бу ерда Бухоро иқлимига мослаб етиштирилаётган кўчатларни ҳам кўздан кечирди
Ўрмон хўжалиги бўлими раҳбари Рустам Ҳожиевнинг маълум қилишича, бўлимда кейинги пайтларда вилоят иқлимига мос келадиган дарахт кўчатларини парваришлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаяпди. Масалан, мутахассислар билан маслаҳатлашилган ҳолда садақайроғочни кўпайтириш кенг йўлга қўйилган.
Қайрағочдошлар оиласига мансуб бўлган садақайроғочнинг илдиз отиши кучли, тупроқнинг сизот сувларига чидамли бўлиб, бу дарахт тупроқ танламайди. Қайрағочлар уруғларидан ёки илдиз бачкиларидан кўкариб чиқиб, ерга чуқур томир отиб кўпайиши билан ҳам бошқа турдаги дарахтлардан ажралиб туради.
Қўмита раиси бу каби амалий ишларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштириш юзасидан масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати