Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди
28.
12. 2022
10:02
2865
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг Швециядаги элчихонаси кўмагида Давлат экология қўмитаси вакилларининг Швеция Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Т.Данестад ҳамда Швециянинг Чиқиндиларни бошқариш бўйича ассоциацияси Бош маслаҳатчиси В.Виквист билан онлайн учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда Швеция томонига кейинги йилларда Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасида эришилган ютуқлар, ҳусусан аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари қамрови, соҳада хусусий сектор вакиллари улушининг ортгани, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш кўрсаткичлари кўпайганлиги тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида Швециянинг ушбу йўналишдаги илғор тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон ва Швеция ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликни асраш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқариш ҳамда иқлим ўзгариши йўналишларида яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олдилар.

Йиғилишда Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ж.Казбеков иштирок этди.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати

Фойдали манбалар