Сурхондарёда Қизил китобга киритилган Бухоро буғиси топилди
30.
11. 2019
17:19
7642
Янгиликлар

2019 йилнинг 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат (Ўзбекистон ва Афғонистон) чегараси ҳудудидан Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бир бош Бухоро буғиси (хонгул) Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Айритом” маҳалласи ҳудудига ўтиб, маҳаллий аҳолининг хонадонига кириб қолган.

Мазкур ҳодисанинг гувоҳи бўлган маҳаллий фуқаролар Бозоров Сардор, Худойбердиев Ботир, Бехруз Рахмоновлар вилоят ИИБ ЙХХБга хабар беришган. Ўз навбатида ИИБ ходими Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан боғланиб, ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.

Қонуний тўхтамга келгунга қадар бир бош Бухоро буғиси Термиз ҳайвонот боғига вақтинчалик сақлаш учун топширилиб, ҳайвонот боғининг махсус ҳайвонларни сақлаш жойига жойлаштирилиб, ветеринарлар томонидан назоратга олинди.

 

Давлат экология қўмитаси
Ахборот хизмати

 


 

Фойдали манбалар